Тошкентда 3 та автомобиль автосервисда содир бўлган ёнғин оқибатида ёниб кетди

Бугун, 11 июнь куни тахминан соат 13:24 ларда Сергели туманидаги №6а массивда жойлашган автосалон рўпарасида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, воқеа жойига cоат 13:30да 4 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган ва таҳминан соат 13:51да ёнғинни тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида сервис маркази ичидаги 3 та автомобиль ёниб кетган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Қайд этилишича, ҳодиса натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Янгиликлар