Пойтахтда ноқонуний диний таълим бераётган шахслар аниқланди
Суд томонидан фуқароларга БҲМнинг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Маълум бўлишича, фуқаро К.А, Р.Х, Р.Л. махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз аёл ва қизларга диний таълимдан сабоқ бериб келганлиги Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига («Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш») мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилди.