Самарқанд ҳокими Эркин Турдимовнинг аҳволи оғирлашгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимовнинг соғлиғи ёмонлашгани, унинг микроинсульт бошдан кечиргани тўғрисида тахминлар тарқалмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, бунга унинг бир неча кундан буён халқ орасида кўриниш бермаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Эркинжон Турдимов бир нечта режадаги ишлар билан Тошкентга бориши керак бўлган. Ҳозир эса ҳоким билан боғланиб бўлмаяпти.

«Ҳозир мен ишдан таътил олганман. Лекин 9 январь, шанба куни ҳам вилоят ҳокимининг аҳволи яхши эди. Ҳатто, якшанба куни ҳам Булунғурда юрган эди. Ундан кейин, Эркинжон Турдимов бир нечта режадаги ишлар билан Тошкентга бориши керак эди. Ҳозир эса, телефонни кўтармаяпти, боғлана олмаяпман. Лекин бу — ҳаводаги гап. Бу бўйича ҳеч қандай расмий хабар йўқ», — дейди ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари.

Айрим манбалар эса, вилоят ҳокими Тошкентда даволанаётганини маълум қилмоқда.

Аввалроқ Эркинжон Турдимов пандемияни баҳона қилиб, халқ билан мулоқотнинг йиғиштириб қўйилгани оқибатида фуқаролар ҳокимликка ишонмай қўйгани ҳақида маълум қилганди. Шунингдек, Самарқандда вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг 17 август куни навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар