Ўзбекистонда фирибгарликдан асосан эркаклар жабрланиши маълум бўлди

Республикада 2020 йил давомида содир этилган фирибгарликлар тўғрисида маълумот берилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Фото: tergov.uz

Хабарга кўра, 2020 йил давомида республикада 10 мингдан ортиқ фирибгарлик жиноятлари қайд этилган. Фирибгарликлар оқибатида 17 мингдан ортиқ фуқаролар жиноят жабрланувчисига айланган, уларнинг 10 мингдан ортиғини эркаклар қолган қисми эса аёлларни ташкил этган.

Таъкидланишича, чет элга ишга жўнатиш 13,1 фоиз, ер, уй олди-сотдиси 13.9 фоиз, ўқишга ёки ишга киритиш 9 фоиз каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.

 

 

Янгиликлар