Қарши шаҳрида ўрнатилган кузатув камералари 1 ҳафтада 10 мингдан кўп қоидабузарликни аниқлади

Қарши шаҳрида ўрнатилган кузатув камералари 7 кунда 11 574 та қоидабузарликни аниқлади. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Фото: Sof.uz

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 февраль куни Қарши шаҳар марказида ўрнатилган кузатув камералари йўл қоидаларини бузган ҳайдовчиларни аниқлашни бошлаган.

Таъкидланишича, 5-6 февраль кунлари 2 мингдан кўп қоидабузарликлар аниқланган.

Маълумотга кўра, Қарши шаҳрининг бошқа ҳудудларида ҳам ушбу турдаги камералар ўрнатилган.