Ўзбекистон 2020 йилда қанча хурмо экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йил хурмо экспорти ошгани ҳақида Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов хабар қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон 2020 йилда 18 та хорижий давлатга қиймати 48,6 миллион АҚШ долларига тенг 97,5 минг тонна хурмо экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 50,1 минг тоннага кўп.

Қайд этилишича, 2020 йилда Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар қуйидагилар:

  • Қозоғистон – 56,8 минг тонна
  • Россия – 32,1 минг тонна
  • Қирғизистон – 3,1 минг тонна
  • Туркманистон – 2,8 минг тонна
  • Украина –1,8 минг тонна
  • Беларуссия – 818,1 тонна

2020 йилда хорижга энг кўп хурмо экспорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти – 31,3 минг тонна
  • Фарғона вилояти – 20,6 минг тонна
  • Тошкент шаҳри – 16,5 минг тонна
  • Наманган вилояти – 7,6 минг тонна
  • Сирдарё вилояти – 4,9 минг тонна