Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари ўнталигидан жой олди

Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар ўнталигидан жой олди, хабар берди IQAir портали ўз ҳисоботида.


Соат 14:34 ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахтидаги мониторинг станцияси 146 AQI натижасини кўрсатган. Тошкентдаги ҳаво сифати заиф аҳоли қатлами учун зарарли сифатида баҳоланди.

Пойтахт аҳолисига кўчада ниқоб тақиб юришни ҳамда ташқи ҳаво уйни ифлослантиришининг олдини олиш мақсадида деразаларни ёпиб ўтиришни маслаҳат беришди.

Янгиликлар