Бир йил ичида талончи ҳакерлар $1 млрд.дан ортиқ пул ишлашди

2023-йилда бутун дунё талончи ҳакерлари $1 млрд.дан ортиқ пул ишлашди. Бу янги рекорд саналади, хабар берди PCMag нашри Chainalasys маълумотига асосланиб.

«Ўтган йили талончи-дастурлар соҳасида ҳужумлар сони, кўлами ва ҳажми бўйича сезиларли ўсиш кузатилди. Мени 2023-йилда талончиларга ўтказилган умумий тўлов ҳажмининг 75%дан ортиғи $1 млн. ва ундан ортиқ тўловларга тушиши кўпроқ ҳайратлантирди», – маълум қилди Chainalasys таҳдидларни таҳлил қилиш бўлими раҳбари Жеки Бёрнс.

Компанияда таъкидлашларича, ҳакерлар жамияти юқори даромад топиш имконияти ва кириш учун қаршилиги кам соҳага қизиқаётган янги ўйинчилар билан тўлган.

«Бир жамият Phobos номли талончи-дастур турига кириш имконини тажрибаси камроқ ҳакерларга сотди, бу уларга турли ташкилотларга осонликча ҳужум уюштириш имконини берди. Натижада, куч мультипликатори ҳосил бўлиб, штаммнинг кўп сонли майда ҳужумлар қилишига имкон яратди», – дейилмоқда хабарда.

Янгиликлар