Финляндияда янги президент сайланди

Финляндиянинг янги президенти этиб собиқ бош вазир, Миллий коалиция партиясидан номзод Александр Стубб сайланди.

Овозларнинг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг Александр Стубб 51,6 фоиз овозга эга бўлди. Унинг рақиби, Яшиллар партияси томонидан қўллаб-қувватланган Пекка Хаависто 48,4% овоз олди.

Президентлик сайловининг иккинчи босқичида мамлакат фуқароларининг 70,7 фоизи сайловда қатнашган.

Инаугурация 1 мартга белгиланган.