Ўзбекистон аҳолисида қанча енгил автомобиль борлиги очиқланди

Ўзбекистон аҳолисида 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 4 миллиондан ортиқ автомобиль мавжуд.

Идоравий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этмоқда.

Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан:

  • енгил автомобиллар – 3 759 045 та;
  • юк автомобиллари – 240 917 та;
  • автобуслар – 6 297 та;
  • микроавтобуслар – 9 102 та;
  • Махсус транспортлар – 5 383 та.

Янгиликлар