Чирчиқда бола тарбиячиси ухлагиси келмаган қизчани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйди – видео

Ижтимоий тармоқларда болалар боғчасидаги тарбиячи кичкина қизалоққа нисбатан куч ишлатгани тасвирланган видеоролик тарқалди. Ҳолатга болалар омбудсмани идорасидаги ходимлар муносабат билдиришди.

Аниқлик киритилишича, ҳолат 8-февраль куни Чирчиқдаги хусусий боғчалардан бирида содир бўлган.

«Боғча тарбиячиси оилавий сабабларга кўра асабий ҳолатда бўлганлиги туфайли тушлик пайтида ухлай олмай йиғлаётган болага бир неча бор қаттиқ бақириб, сўнг болани уриб хожатхонага қамаб қўйган», – дейилмоқда хабарда.

  1. Тарбиячининг меҳнат шартномаси бекор қилинди, ҳуқуқ-тартибот идоралари тергов олди суриштирув ишларини олиб боришмоқда.

Янгиликлар