Ўзбекистон фуқаролари сел келиши ҳақида огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг 6 вилоятида ёғингарчилик туфайли сел келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Шерзод Ҳабибуллаев маълум қилди.

Ҳабаргарга кўра, 13-16 июль кунлари қуйидаги ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида.

Сурхондарё вилояти: Сариасий, Узун, Олтинсай, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчин, Қумқўрғон ва Музработ туманлари учун.

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида.

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари учун.

Фарғона вилояти: Сўх, Шохимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари учун.

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳрида.

Янгиликлар