Сирдарёда тарбиячи аёл боғча боласини ўзининг оёқларини массаж қилишга мажбурлади
Куни-кеча ижтимоий тармоқларда боғча боласи тарбияланувчининг оёқларини уқалаётгани акс этган видео тарқалган эди. Вазиятга Сирдарё вилояти таълим бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Оқолтин туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.
Туман мактабгача таълим ва мактаб таълими бўлими ходимлари вазиятни ўрганиб, шундан сўнг йиғилиш ўтказган.
Натижада боғча тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилинган.