Андижонда «снослар» бўйича энг кўп ноқонуний қарор қабул қилингани маълум қилинди

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов Андижонда «снослар» бўйича энг кўп ноқонуний қарор қабул қилингани ҳақида маълум қилган.

Фото: podrobno.uz

Қайд этилишича, ер эгасининг розилиги олинмаган, ижарачи билан келишилмаган, тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарори ёки Ҳукумат қарори чиқарилмаган, Адлия органларининг ижобий хулосаси олинмаган, келишувлар нотариал тасдиқланмаган қарорлар энг кўп Андижон вилоятида қабул қилинган.

Маълумотларга кўра, ноқонуний қарорлар Андижонда 48 та, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1та қабул қилинган. Бунинг оқибатида, Республика бўйича 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд. сўм қарздорлик юзага келиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилган.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлсада, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд. сўм, Тошкент вилоятида 49 млрд. сўм, Сирдарёда 51 млрд. сўм, Қашқадарёда 17 млрд. сўм, Сурхондарёда 9,7 млрд. сўм, Жиззахда 7 млрд. сўм, Самарқандда 5 млрд. сўм, Фарғонада 2,4 млрд. сўм ва Андижонда 2 млрд. сўм қарздорлик қопланмаган.

Янгиликлар