Автобус эшигига қисилиб қолган йўловчи вафот этди

10 февраль куни Наманган шаҳридаги «Сардоба» МФЙнинг Навоий кўчасида автобус эшигига қисилиб қолиб, йиқилган йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Xabar.uz хабар берди.

Таъкидланишича, «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси бекат олдида йўловчиларни олиб, автобус эшигини ёпмай ҳаракатни давом эттирган ва эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган.

Натижада йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат бўйича ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Бухорода йўл ҳаракати қоидасини бузган автобус ҳайдовчилари жазолангани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: Сўнгги ўн йил ичида aвтобуслар иштирокидаги ЙТҲ неча баробарга кaмайгани маълум қилинди

Янгиликлар