Ўзбекистонликлар энди Озарбайжонда 15 кун рўйхатсиз туришлари мумкин

Ўзбекистон фуқаролари Озарбайжон ҳудудида рўйхатсиз 15 кун туришлари мумкин, хабар берди ИИВ матбуот-хизмати.

Идорада икки мамлакат ҳукумати ўртасида имзоланган баённоманинг кучга киришини маълум қилишди.

«Ушбу баённома икки республика фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ўзлари бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланди», – дейилмоқда хабарда.

Қайд этиш жоизки, низом 2023-йилнинг 22-август  куни Бакуда имзоланган ва 2024-йилнинг 15-январидан кучга кирди.

Янгиликлар