ЖССТ: Йил бошидан буён 40 минг нафардан ортиқ одам вабо билан касалланди

2024-йилнинг январь ойида вабо билан касалланганлар сони 40 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига таяниб, ТАСС хабар берди.

17 та мамлакатдан 40,9 минг нафар касалланиш ва 775 та ўлим ҳолати ҳақида хабарлар келиб тушган. Касаллик ЖССТнинг олтита ҳудудидан тўрттасида: Африка, Шарқий Ўртаер, Америка ва Жануби-Шарқий Осиёда қайд этилди. Касалликнинг энг кўп улуши Замбия ва Зимбабвега тўғри келмоқда.

«Вабо билан глобал курашга перорал вакциналарнинг (OCV) ўткир етишмовчилиги таъсир қилмоқда. 2023-йилнинг январь ойидан 2024-йилнинг январь ойига қадар OCV’га тезкор эҳтиёж ҳажми кескин ошди: 14 нафар мамлакат 76 млн доза сўрашди, бу пайтда захирада фақат 38 млн доза бор эди», – дейилмоқда хабарда.

Вабо — вабо вибрионлари келтириб чиқарадиган ўта хавфли инфекцион касаллик. У қўзғатувчининг зарарланган таом ёки сув орқали организмга тушиши натижасида келиб чиқади.