Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисининг аёвсиз калтакланиши юзасидан расмий изоҳ берилди
Бугун Teznews.uz нашри пойтахтдаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўз тенгдошини аёвсиз калтаклагани ҳақида ёзган эди.
Шундан сўнг, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси воқеа юзасидан қўшимча маълумот берди.
Бошқарма таъкидлаганидек, видеога олинган ҳолат 5 август куни, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Қизил-Сув маҳалласида жойлашган болалар оромгоҳида содир бўлган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 22-сонли «Меҳрибонлик» уйининг уч нафар тарбияланувчиси – С.Х., Д.И. ва В.Л. (2008 йилда туғилган) оромгоҳга дам олиш учун келган. Ҳабарларга кўра, улар ўртасида можаро келиб чиққан. Содир бўлган вазияти эса меҳрибонлик уйининг бошқа тарбияланувчиси видеога олган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.