Афғонистонда зилзила сабаб 2,2 мингдан ошиқ одам қурбон бўлди
Афғонистонда кучли зилзила натижасида ҳалок бўлганлар сони 2,2 кишидан ошди. Бу ҳақда Толибоннинг вакили Хамдулла Фитратга таяниб ТАСС хабар бермоқда.
Қунардаги зилзила қурбонлари ҳақидаги янгиланган маълумот: умумий ҳалок бўлганлар сони 2 205 кишига етди, жабрланганлар сони 3 640 ташкил этди, — деб ёзди Фитрат X тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Афғонистоннинг Гиндукуш тоғларида магнитудаси 6,2 бўлган зилзила қайд этилди. Силкиниш Афғонистоннинг шарқидаги Асадабад шаҳридан 27 км жануб-ғарбда содир бўлди.
Кучли зилзила бир неча қишлоқларни вайрон қилди, аҳоли пунктларига кириш йўллари тўсилди. Кайд этилишича, қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.