Самарқандда жанжал уюштирган мактаб ўқувчи-қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги 41-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчи-қизлари жанжаллашгани ҳақида ҳабар тарқалди. Ҳолат юзасидан, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изох берди.

Аниқланишича, 13-октабр куни 9-А синф ўқувчиси Ф.Ф. билан 9-Б синф ўқувчиси Р.Г. кечга яқин ўзларининг яшаш хонадонларида уй телефонида ўзаро гап талашган.

Шундан сўнг, улар 14-октабр куни 6-соат дарсидан кейин Қоратепа МФЙдаги Сарбозор кўчасида тахминан соати 14:20 лар атрофида ўзаро жанжаллашишган. Воқеа жойида ўқувчиларнинг синфдошлари ҳам бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан 12 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ мамурий баённомалар расмийлаштирилган.

Янгиликлар