Сирдарёда чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилди
Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди, содир бўлган воқеа юзасидан текширув ўтказилмоқда

Ижтимоий тармоқларда чиябўрининг одамларга ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазият юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати изоҳ берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 9 июнь куни соат 17:30 лар атрофида Гулистон туманидаги «Ишонч» маҳалласи яқинида жойлашган дала шийпонида содир бўлган. Чиябўри тўрт нафар фуқарога ҳужум қилган.
Ҳодиса содир бўлган вақтда шу маҳаллада яшовчи фуқаро томонидан тезкор чоралар кўрилиб, ёввойи ҳайвон зарарсизлантирилган ва мавжуд хавф бартараф этилган.
Жароҳат олган фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда уларнинг саломатлиги тиббиёт ходимлари назоратида бўлиб, аҳволи қониқарли.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан зарур ўрганиш ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.





