Олтин нархи рекорд даражада тушиб кетди

Олтин нархи рекорд даражада пасайиб, 4,2% га арзонлашди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Қайд этилишича, Нью-Йорк товар биржасида (COMEX) декабрь ойи учун мўлжалланган олтин фьючерслари сешанба куни, 21 октябрдаги савдоларда 4,2% га арзонлашиб, унцияси 4176,4 долларгача тушган.

Шундан сўнг, пасайиш янада кучайиб, 6,12% гача етиб борди ва унция нархи минимал даражада 4093 долларни ташкил қилди. Бу сўнгги 12 йил ичида олтин нархидаги энг кучли кунлик тушиш ҳисобланиши билдирилди.

Бундан ташқари, бошқа қимматбаҳо металлар нархларида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Жумладан: кумуш, платина ва палладий 6–8% гача арзонлашган.

AI News