Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонни эълон қилди.

Шу билан бирга, Жумгалбек Шабданбеков бўлса МХДҚ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланиб, унинг номзоди Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқлаш учун киритилди.

Маълумот учун, Ташиев 2020 йил 16 октябрдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Жаҳон