Қашқадарёда 5-ёшли қизчани сотишга уринган ҳамширага ҳукм ўқилди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 5 ёшли қизчани сотишга уринган ҳамширага суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Millar дастурида ҳабар берилди.

Олий суд маълумотларига кўра, 32 ёшли туман поликлиникаси ходими, 2020 йилда туғилган боланинг онаси билан тил бириктиради. Шундан сўнг, улар қизчани бошқа бир аёлга 19 миллион 700 минг сўмга сотиб юборади.

Шунингдек, ҳамшира харидорнинг номига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун қўшимча 2 миллион сўм олади.

Аммо ҳамширанинг жиноий режаси шу билан тугамайди. У яна бир бор, 60 ёшли эркак билан бирга қизни бошқа одамга 15 минг долларга сотишга уринади. Иккинчи уринишда улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Мазкур иш, жиноят ишлари бўйича Косон туман судида кўриб чиқилиб, аёл 2 йилу 6 ой қамоқ жазоси, шунингдек, асосий иш ҳақининг 30 баравари миқдорида (12,4 миллион сўм) жаримага тортилди.

Ҳозирда қизнинг аҳволи барқарорлиги, ва у Китоб туманидаги Меҳрибонлик уйига жойлаштирилгани маълум қилинган.

AI News