Андижонда маст фуқаролар ҳисобни тўлашдан бош тортиб, жанжал уюштирди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида фуқаролар калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Ҳодиса, 25 август куни соат 23:30ларда Шаҳрихон тумани, Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган «Дўстлар ишонч ҳамкор» МЧЖнинг умумий овқатланиш масканида содир бўлган.

Ушбу масканга келган 2 нафар фуқаролар спиртли ичимлик истеъмол қилиб, сўнг ҳисобни тўламасдан ушбу жой раҳбарини турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилишиб, у билан жанжаллашиб, бир-бирларига жароҳат етказишган.

Натижада, ҳолат юзасидан ЖКнинг 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан воқеа иштирокчиларнинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида уларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон