Булунғурда «Жигули» уриб юборган 44 ёшли пиёда ҳодиса жойида вафот этди (видео)

Самарқанд вилояти Булунғур тумани «Небўлса» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Жигули» уриб юборган 44 ёшли пиёда ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 октябрь, шанба куни «Небўлса» МФЙ Тиғириқ қишлоғида 24 ёшли «Жигули» ҳайдовчиси 44 ёшли пиёдани уриб юборган. Пиёда оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Кадр: Telegram

Мазкур ҳолат маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар ва ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари иштирокида муҳокама этилган.

Кадр: Telegram

Муҳокама давоми аҳолига буклетлар тарқатилган ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл транспорт ҳодисаларига ҳақида тайёрланган видеоролик намойиш этилган.

Бундан аввал Тошлоқда0 вояга етмаган бола ЙТҲ оқибатида ва Нарпайда «Epica» каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Қўрғонтепада «Damas» ва юк автомашинаси тўқнашиши оқибатида вояга етмаган бола ҳамда Учкўприкда чинорга урилган «Жигули»нинг вояга етмаган ҳайдовчиси касалхонада вафот этгани маълум қилинганди.

Янгиликлар