Нарпайда «Epica» каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 9 октябрь куни ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида «Epica» каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, соат 08:50 да Нарпай туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Aлишер Навоий» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга «Epica» русумли машина бошқарувини йўқотиши натижасида тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, канал ичидаги автомашина салонидан ҳайдовчи У.Э.ни беҳуш ҳолатда чиқариб олган.

Туман тез ёрдам ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тиббий ёрдам ва муолажа ишларига қарамасдан, фуқаро вафот этган.

Aввалроқ Самарқандда «Malibu» зовурга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Нарпайда «Tacuma» бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Янгиликлар