Самарқандда «Malibu» зовурга тушиб кетди

Самарқанд вилоятида «Malibu» зовурга тушиб кетди. Бу ҳақда Самарқанд ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Самарқанд ИИБ ва ЙҲХБ томонидан олиб борилган ўрганишларда ҳодиса 5 октябрь куни соат 16:10 ларда 4р-48 автомобиль йўлининг 69 километрида содир бўлганлиги маълум бўлган.

Қайд этилишича, «Malibu» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги зовурга тушиб кетган.

Хабарга кўра, тиббиёт бўлимига мурожаат қилган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчининг аҳволи яхшиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нарпайда «Таcuma» бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи ҳалок бўлганди. Шунингдек, Риштонда экскаватор «Сobalt» автомашинаси билан тўқнашганди.

Янгиликлар