Наманганда 100 ёшдан ошган 59 нафар фуқаро борлиги маълум бўлди

Наманган вилоятида 1 октябрь ҳолатига кўра 59 нафар 100 ёшдан ошган фуқаро борлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда 1 октябрь ҳолатига кўра 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар сони 794 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 131 нафари (16,5 фоиз) эркак ва 663 нафари (83,5 фоиз) аёл.

Қайд этилишича, 100 ёшга тўлган ва ундан ошганларнинг сони ҳудудлар бўйича, Қашқадарёда 143 нафар, Сурхондарёда 120 нафар, Самарқандда 78 нафар, Фарғонада 76 нафар, Тошкент вилоятида 64 нафар, Наманганда 59 нафар, Андижонда 56 нафар, Бухорода 37 нафар, Хоразмда 36 нафар, Жиззахда 31 нафар, Навоийда 27 нафар, Тошкент шаҳрида 25 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар ҳамда Сирдарёда 19 нафарни ташкил этади.

Аввалроқ Наманганда сентябрь ойидан салкам 300 минг нафар пенсионерга оширилган миқдорда нафақа тўлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар