Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимидан озод этилди

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Гулнора Абдуллаева лавозимидан озод этилди.

Қайд этилишича, Гулнора Абдуллаеванинг лавозимдан олинишига бошқа лавозимга ўтаётгани сабаб бўлган.

Гулнора Абдуллаева Избоскан туманида туғилган, 1989 йилда Тошкент давлат университетини, 2008 йилда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

2022 йил мартида ҳоким ўринбосари этиб тайинланган, унгача эса вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, Гулнора Аҳмедова Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Янгиликлар