«Биринчи меҳмонимиз Президентимиз бўлди». Сирдарёда сув тошқинидан жабр кўрган мирзаободлик оила янги уйга кўчиб ўтди (фото)

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Янги Ўзбекистон» маҳалласида сув тошқинидан талафот кўрган Мирзаобод ва Оқолтин туманида яшаган хонадонлар учун 40 та 5 қаватли уй-жой қуриб битказилгани маълум қилинганди. «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров ана шу хонадонларнинг бирига кўчиб ўтган ва уйига биринчи бўлиб давлат раҳбари меҳмон бўлган оила аъзолари билан суҳбатлашди.

Фото: «Tez News»

Мирзаобод туманида яшаган Ғофуржон Усубалиев сув тошқинидан сўнг оиласи — бир ўғил, бир қизи ва аёли билан 5 ой давомида ижарама-ижара яшаб юрган. 2 фарзанднинг отаси Ғофуржон Усубалиев бугун унга ажратилган хонадоннинг калитини қўлига олган. Шунингдек, унинг уйига илк меҳмон – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Шундай жойларда бунақанги замонавий турар жойлар қурилади, деб ҳеч ким ўйламаганди. ‘Янги Ўзбекистон’ номига яраша янгилигини ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Талафотдан кейин менга биринчи далда бўлгани — 3 май куни Президентимизнинг ташрифи чоғида ҳеч ким назардан четда қолмайди, ҳамма уй билан таъминланади, деганлари бўлса, кейингиси 40 миллион сўм пул, 10 миллион сўмлик маиший техника буюмлари берилгани бўлди. Энг қувонарлиси, биринчи меҳмонимиз — Президентимиз бўлди.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Ўзим механизаторман, аёлим эса шифокор. Бир ўғил, бир қизим бор. Илгари шундай шароитда яшардикки, болаларимизга вақт ажротолмасдик. Аёлим ўзининг иши билан, мен ўзимнинг ишимдан бўшамасдим. Энди шундай шароитлар борки, фарзандларимиз учун бемалол вақт ажратамиз», — дейди янги уйга кўчиб ўтганлардан бири Ғофуржон Усубалиев.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Ғофуржон Усубалиевнинг сўзларига кўра, эски ҳовлисида келгусида деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Унинг айтишича, 25 сотихли ерида деҳқончилик қилиш учун шароит бор, у иссиқхона қуриб, даромад олишни режа қилган.

Янгиликлар