Тошкентда ўқувчиси ток уриб вафот этган мактабнинг директор ўринбосари қамоққа олинди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси муассаса ҳудудида ток уриши натижасида вафот этиши ортидан қўзғатилган жиноят иши доирасида мактабнинг «замдиректор»и қамоққа олинди.

Қайд этилишича, мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186- ва 207-моддалари (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳамда мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганди.

Янгиликлар