«Бахтсиз севги қиссаси»: Ҳуснора Шодиева Begona sevgim қўшиғига клип суратга олди

Юлдузнинг видеорлиги бир суткада салкам 70 минг маротаба томоша қилинди.

Телебошловчи ва хонанда Ҳуснора Шодиева «Begona sevgim» деб номланган қўшиғига клип суратга олиб, мухлисларини қувонтирди. Қиз клип премьерасини севишганлар кунида намойиш этишга қарор қилди.

Бахтиёр Сафаров режиссёрлик қилган клипда қиз муносабаиларини сақлаб қола олмаган икки севишганнинг муҳаббат қиссасини кўрсатиб берди.

«Бу ижод маҳсули ва унинг менга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен шунчаки юракдан куйлайман ва долзарб мавзуларни очиб бераман. Кўнглингизга яқин олманг! Менда ҳаммаси яхши», – ёзиб қолдирди қиз.

Шу орқали қиз гўёки «сиқилаётгани ва буни клипларида кўрсатаётгани ҳақидаги тахминларга жавоб қайтарди. Бундан ташқари, қизнинг кўплаб мухлисалари клип сюжети уларнинг шахсий ҳаётини акс эттирганини қайд этишди.

Шоу-бизнес