Ўзбекистонда гидроаккумуляция электростанцияси қурилади
Ўзбекистонда Франциянинг EDF компанияси билан ҳамкорликда илк гидроаккумуляция электростанцияси (ГАЭС) қурилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Хабарга кўра, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қурилиши режалаштирилаётган Хўжакент ГАЭСнинг лойиҳавий қуввати 200 МВт га тенг.
Қайд этилишича, икки томонлама музокараларда EDF компаниясининг халқаро бўлинмаларига масъул катта ижрочи вице-президенти Беатрис Буффон, Европа мамлакатлари бўлинмаларига масъул, катта ижрочи вице-президенти Марк Жирар, МДҲ мамлакатлари офиси раҳбари Лоран Паганон, МДҲ мамлакатлари офиси лойиҳаларини ривожлантириш бўйича масъул Матьё Филипп ҳамда Сирдарё иссиқлик электр станцияси лойиҳаси менеджери Корин Сандберглар иштирок этган.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда илк бор ГАЭС қурилиши, сув омборларида сузувчи қуёш станцияларини ўрнатиш, икки томондан махсус ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олинди ҳамда ўзаро амалий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолашга келишиб олинди.