Сурхондарёда фуқаро қизил китобга криритилган йўл-йўл сиртлонни ўлдириб юборди

Ижтимоий тармоқларда йўл-йўл сиртлон ўлдирилгани акс этган сурат тарқалди. Вазиятга Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса ўтган йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Сурхондарё вилояти Шўрчин туманидаги «Ободон» маҳалласида содир бўлган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида воқеа жойидан ҳайвонлар суяклари топилиб, илмий хулоса олиш учун тегишли ташкилотларга экспертиза учун юборилган. Хулоса олинганидан кейин ҳужжатлар чора кўриш учун прокуратурага юборилади.

Шунингдек, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликча муносабатда бўлишга жазо муқарар эканлигини яна бир бор эслатди. Фуқаро ушбу хатти-ҳаракатлари билан табиатга 1 миллиард 60 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Жиноят кодексининг 202-моддасига (ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) кўра, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни йўқ қилиш 400 дан 600 бараваригача (136 миллиондан 204 миллион сўмгача) жарима билан жазоланаши, ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, — дейилади хабарда.

Янгиликлар