«Қишлоқилар одаммас, улар жирканчли маҳлуқлар»: вилоятликларни ҳақорат қилган навбатдаги қиз жаримага тортилди

Bилоятликлар ҳақида гапирган ҳақоратли сўзлари учун 26 ёшли қиз жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Repost.uz нашри Тошкент шаҳар судининг матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга таяниб ҳабар бермоқда.

«Қишлоқилар одаммас, улар жирканчли маҳлуқлар. Қишлоқилар Тошкентга келиб олиб ақилилик қилишади. Уларни шунақа ёмон кораман. Қишлоқи болиб туғулганлигига улар еғлаши керак!», — деб гапирган эди қиз, ўзининг Instagram саҳифасида.

Ҳабар қилинишича, 15 июль куни бўлиб ўтган суд мажлисида аёл ўз айбига иқрор бўлган. Унинг сўзларига кўра, у обуначининг ҳақоратлари туфайли шундай гапирган. Фуқаронинг қўшимча қилишича, унинг сўзлари фақат ушбу фойдаланувчига тегишли, бошқа вилоят аҳолисига тегишли эмас.

Миробод туман суди қизни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат) билан айбдор деб топди. Қизнинг иккинчи гуруҳ ногирони экани инобатга олиниб, жазо енгиллаштирилди. Фуқарога 6,8 миллион сўм жарима солинди.

Янгиликлар