Андижондаги коллеж ташқи мигрантлар тайёрлаш марказига айлантирилади (фото)

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 15 сентябрь, сешанба куни Боғишамол даҳасида жойлашган Андижон ижтимоий иқтисодиёт ва педагогика коллежиинг ташқи мигрантлар тайёрлаш марказига айлантирилиш жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахсларни, ишга юборишдан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий қилинмоқда. Шунга кўра, коллежда қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш юзасидан мутасаддилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, ушбу марказда фуқаронинг ишлаш учун кетаётган давлатининг қонунчилиги, мигрантлар ҳақ-ҳуқуқлари, шунингдек, чет тиллари ҳам ўргатилади. Вилоят ҳокими ўтказилган йиғилишда марказни ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Малумот учун, ушбу ўзгариш Шавкат Мирзиёевнинг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилади.

Аввалроқ Ўзбекистон хориждаги 10 мингга яқин эҳтиёжманд фуқаросига 40 доллардан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар