Бухоро шаҳридаги айрим ҳудудларда 16 сентябрь куни газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Бухоро шаҳридаги айрим ҳудудларда 16 сентябрь, чоршанба куни газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муносабати билан 16 сентябрь куни эрталаб соат 08:00 дан то кечки соат 20:00 гача «Бухорошаҳаргаз» газ таъминоти бўлимига қарашли бўлган Бухоро шаҳри ва шаҳар атрофида жойлашган ҳудуд истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Аввалроқ Бухорода «Ўзбекнефтгаз» масъул ходимлари салкам қувур ва қора металларни талон-торож қилгани аниқлангани, Навоийда газ таъминоти ходимлари томонидан 1 миллиард сўм маблағ ноқонуний ўзлаштирилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар