Косонсой тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти Косонсой туман ҳокимининг 12 октябрь кунги қарори билан Салимжонов Бахтиёр Раҳимжонович Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Бахтиёр Салимжонов 1978 йилда Косонсой туманида туғилган. 1998—2006 йилларда акциядорлик тижорат «Тадбиркорбанк» Косонсой бўлимида турли лавозимларда фаолият юритган. 2006—2008 йилларда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат Косонсой мини банки бошлиғи ҳамда 2008—2011 йилларда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки Наманган вилояти Косонсой филиали бошқарувчиси бўлиб ишлаган.

Бахтиёр Салимжонов 2011—2019 йилларда Косонсой тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси, туман ҳокимлигининг иқтисодиёт бўлими бошлиғи, туман ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган. 2019 йилдан ҳозирги вақтгача «Жавони Моҳир» масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Аввалроқ Бухоро вилояти Транспорт бошқармасига бошлиқ тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар