Самарқандда 100 ёшдан ошган 78 нафар фуқаро борлиги аниқланди

Самарқанд вилоятида 15 октябрь ҳолатига кўра 78 нафар 100 ёшдан ошган фуқаро борлиги аниқланди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда 15 октябрь ҳолатига кўра 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар сони 794 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 131 нафари (16,5 фоиз) эркак ва 663 нафари (83,5 фоиз) аёл.

Қайд этилишича, 100 ёшга тўлган ва ундан ошганларнинг сони ҳудудлар бўйича, Қашқадарёда 143 нафар, Сурхондарёда 120 нафар, Самарқандда 78 нафар, Фарғонада 76 нафар, Тошкент вилоятида 64 нафар, Наманганда 59 нафар, Андижонда 56 нафар, Бухорода 37 нафар, Хоразмда 36 нафар, Жиззахда 31 нафар, Навоийда 27 нафар, Тошкент шаҳрида 25 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар ҳамда Сирдарёда 19 нафарни ташкил этади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг билдиришича, 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида 383 нафар пенсия ва нафақа олувчи 100 ёшга тўлган. Уларнинг 70 нафари (18,3 фоиз) эркак ва 313 нафари (81,7 фоиз) аёл ҳисобланади.

Аввалроқ Андижонда 100 ёшдан ошган 56 нафар фуқаро борлиги маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар