Тожикистонда коронавирус билан касалланган биттаям бемор қолмади

Тожикистонда 13 январь ҳолатига коронавирус билан касалланган биттаям бемор қоламади. Бу ҳақда «CentralAsia.news» хабар берди.

Фото: «futurerussia.gov.ru»

Хабарга кўра, 13 январь куни мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги берган хабарда коронавирусдан тузалган сўнгги 3 нафар беморга уйига жавоб берилгани айтилган. Коронавирус пандемиясида даврида Тожикистонда вирусни юқтириш бўйича жами 13 308 ҳолат аниқланган, беморларнинг 13 218 нафари соғайган, қурбонлар — 90 нафар.

Маълумот учун, Тожикистонда коронавирусни юқтириш ҳолати илк марта 2020 йилнинг 30 апрелида тасдиқланган. Энг кўп касалланишлар эса ёз ва кузда кузатилган. Шунингдек, 2021 йилда коронавирус билан касалланиш бўйича жами 12 та ҳолат қайд этилган.

Аввалроқ ЖССТ нечта давлат COVID-19’га қарши эмлашни бошлагани ҳақида маълумот берганди. Бундан ташқари, CОVID-19’нинг «британча» штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган бешта аломат маълум бўлган. Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг «британча» — янада юқумлироқ штамми Япония, Франция, Нигерия, Исроил, Малайзия, Сингапур, Бразилия, Эквадор, Ҳиндистон, АҚШ, Хитой, Кипр, Греция, Таиланд мамлакатларида аниқланган.

Янгиликлар