ЖССТ нечта давлат COVID-19’га қарши эмлашни бошлаганини маълум қилди

Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатлари бешта турли вакциналар билан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича кампанияларни бошлаган. Бу маълумотлар 11 январь, душанба куни бўлиб ўтган брифингда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари ёрдамчиси Брюс Эйлвард томонидан эълон қилинди.

Фото: «nationwidedisplays»

Унинг сўзларига кўра, даромад даражаси юқори бўлган давлатлар COVID-19’га қарши эмлашларда фаоллик кўрсатмоқда. Эйлварднинг таъкидлашича, COVAX механизми орқали эмлаш жараёнини, айниқса, камбағал мамлакатларда тезлаштириш устида ишланмоқда.

Ташкилот раҳбари ўринбосари февраль ойида ЖССТ вакцинани максимал миқдорда мамлакатларга етказиб беришга ҳаракат қилади. Аммо, шу билан бирга, давлатлар эмлашга бир хил даражада тайёр эмас.

Авввалроқ Буюк Британия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши «AstraZeneca» вакцинасини қўллашни бошлагани ҳақида хабар берилган эди.