«Узрепорт» телеканали ходимига ҳужум қилган 2 нафар эркак суд қилинди

«Узрепорт» телеканалидаги «No comment» кўрсатуви тасвирга олиш жараёнида телеканал ҳодимига ҳужум қилган 2 нафар эркак суд қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

Кадр: YouTube

Хабарга кўра, воқеа 2020 йилнинг 13 сентябрь куни Чилонзор тумани Муқимий кўчасида йўл транспорт ҳодисасини «No comment» кўрсатуви учун суратга олиш жараёнида содир бўлган. Мазкур суратга олиш жараёнида икки нафар фуқаро, яъни 27 ёшли Ж.М. ва 22 ёшли А.Б. «Узрепорт» телеканали оператори Бахтиёров Фаёзга қўллари билан видеотасвирга олиш жараёнига тўсқинлик қилган. Натижада телеканал операторининг қўлидаги видеокамера шикастланган.

Мазкур воқеа юзасидан ҳудудий профилактика инспектори томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўришлик учун Чилонзор тумани маъмурий судига юборилган. Тўпланган ҳужжатларга асосан улар Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун жарима жазоси тайинланган.

Хабарда айтилишича, лавҳада қайд этилган ҳолат бўйича профилактика инспекторининг ҳаракатлари қонунийлигини текшириш мақсадида Тошкет шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний баҳо берилади.

Шунингдек, «Узрепорт» телеканали мутасаддиларига суднинг қароридан норози бўлганлиги ҳолати бўйича ўрнатилган тартибда юқори турувчи судга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

Янгиликлар