Юнусобод ва Сергели туманларида газ вақтинчалик ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Сергели туманларида газ вақтинчалик ўчирилади. Бу ҳақда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати ҳабар беради.

Бугун 16 июль куни мутахассислар режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб бориши муносабати билан қуйидаги ҳудудлар газсиз қолади:

Юнусобод тумани, соат 10:00 дан 17:00 гача: «Буюк Турон» маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлардаги 320 та хонадон;

Сергели тумани, соат 11:00 дан 17:00 гача: «Хонободтепа» маҳалласидаги 358 та хусусий уй-жой, 14 та улгуржи истеъмолчи.

Янгиликлар