Қорақалпоғистонда университет директори ўринбосари 2 минг доллар пора билан ушланди

Қорақалпоғистонда директор ўринбосари йирик миқдордаги пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, воқеа Нукус шаҳрида содир бўлиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалида танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиши ваъда қилган ва ҳизмати учун 2 000 АҚШ долларини  сўраган директор ўринбосари фош қилинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар