Тожикистонда ўзини ёлғондан ногирон қилиб кўрсатган шахслар ҳибсхга олинди

Душанбеда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзини ногирон қилиб кўрсатган икки фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда «АВЕСТА» хабар беради.

Гисор ва Ваҳдат шаҳарларида яшовчи шахслар, мутасаддиларнинг огоҳлантиришларига қарамай, ўзларини ногирон сифатида оммага намоён этиб, тиланчилик билан шуғулланган.

Ҳабарларга кўра, ҳар икки жиноятчи 5 кундан 15 суткагача бўлган муддатга тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

 

Янгиликлар