Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни расман жорий қилди

Таиланд ҳукумати Ўзбекистон ва бошқа 92 давлат фуқаролари учун 60 кунгача визасиз режимни расман жорий қилди, деб хабар бермоқда ИА «Дунё» ахборот агентлиги.

Ушбу чора 15 июльдан кучга кирди. Янги режим барча чегара постлари орқали Таиландга ташриф буюрувчилар учун амал қилади.

Аниқлик киритилишича, ушбу режимни жорий этиш Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни рағбатлантириш мақсадида бир томонлама амалга оширилган ва келажакда бекор қилиниши мумкин.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визасиз режим тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Янгиликлар