Намангандаги оқова сув тозалаш иншоотини қуриш тендерида 23 та хорижий компания қатнашади

Наманган шаҳар оқова сув иншооти халқаро очиқ тендерида қатнашиш учун жами 23 та хорижий компания ариза берди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Ўзсувтаъминот» АЖ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган шаҳар оқова сув иншоотини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича халқаро очиқ тендер эълон қилинган.

Хусусан, Туркиядан 8 та, Жанубий Кореядан 4 та, Франция ва Буюк Британиядан 2 тадан, AҚШ, Миср, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Россия, Нидерландия, Испания ва Япониядан 1 тадан хорижий компаниялар халқаро очиқ тендерда қатнашиш истагини билдирган.

Аввалроқ Наманган шаҳридаги сув тармоғида юзага келган носозлик бартараф этилгани, Самарқандда 2020 йилда ичимлик суви ва сув-оқова тизимларини реконструкция қилиш учун 300 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилгани хабар қилинган эди.