Япония ёлғизлик масалалари бўйича махсус бўлимнинг вазифаларини маълум қилди

Япония ҳукуматида ташкил этиладиган ёлғизлик масалалари бўйича махсус бўлим мамлакатда қанча ёлғиз кишилар борлигини ҳисоблаб чиқади. Бу мақсадда умуммиллий аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Фото: Aniq.uz

Хабарга кўра, Япониянинг ёлғизлик ва яккаланиш масалалари бўйича вазири Тэцуси Сакамото ёлғизлик масалалари бўйича махсус бўлим ташкил этилиши ҳақида 16 февралда маълум қилган.

Маълум бўлишича, ушбу бўлим жорий ҳафта охиригача ташкил этилади. Унинг таркибига соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳамда таълим, спорт, фан ва технология вазирликларининг 10 та ходими киради.

Шунингдек, улар мамлакатда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сонининг ошиши ва коронавирус пандемияси ортида янада чуқурлашаётган болалар ўртасидаги ночорлик масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланишади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар