Япония Хитойга унинг денгиз кемалари юзасидан норозилик юборди

Япония ҳукумати ХХР денгиз полицияси патруль кемаларининг 6 ва 7 февраль кунлари Токио ўз ҳудудий сувлари деб ҳисоблаган баҳсли Сенкаку (Диаою) ороллари яқинидаги зонага кириши муносабати билан Хитой ҳукуматига норозилик билдирди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Amerika ovozi

«6 ва 7 февраль кунлари биз Хитой томонига дипломатик каналлар орқали қатъиятли норозилик билдирдик. Биз Сенкаку ороллари яқинидаги ҳудудни кузатиб бориш, шунингдек, тинч ва қатъиятли муносабатда бўлиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни давом эттириш ниятидамиз», – деб таъкидлаган Япония ҳукумати.

Маълумотларга кўра, Пекин бу оролларни ноқонуний босиб олинган ҳудудлар деб ҳисоблайди ва уларни қайтаришни талаб қилади. Шарқий Хитой денгизидаги одам яшамайдиган Сенкаку архипелаги бўйича ҳудудий можаро Токио 2012 йил cентябрь ойида оролларни ўзларининг шахсий эгалари – Япония фуқароларидан сотиб олишини эълон қилганидан кейин авж олган.

Шундан сўнг, ХХРда бузғунчиликлар ҳамроҳлигида японларга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Ўшандан бери Хитой кемалари мунозарали архипелаг яқинида доимий равишда қатгайди.

Мавзуга доир: